Ўшда ўзбек делегацияси келиши муносабати билан марказий кўчалар вақтинчалик ёпиб қўйилади
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўш шаҳрида марказий кўчаларнинг бир қисми, шу жумладан, шаҳарнинг марказий майдонига ўтиш Ўзбекистон делегацияси келиши муносабати билан вақтинчалик ёпиб қўйилади, деб хабар беради чоршанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Патруль милицияси ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларга тушуниш билан муносабатда бўлишни ва ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштиришни сўрайди”, - дейилади шаҳар мэрияси хабарида.
Олдин маълум қилингани каби, 26 октябрда бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси иккитомонлама келишувлар доирасида ўзаро муносабатлар ва чегараолди ҳамкорлигини муҳокама қилиш учун Ўш шаҳрига ташриф буюради.