Ўшда ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 17:06, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўшда ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.  

 “2016-йилнинг 28-ноябр – 3-декабр кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Ўш шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашув чоғида Ўзбекистон-Қирғистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш давом эттирилди ҳамда давлат чагерасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришилди.

Шунингдек, хукумат делегациялари ичши гуруҳларининг навбатдаги учрашувини жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: