Шимолий Корея Ўзбекистондаги элчихонасини ёпди

Дата: 17:46, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Шимолий Корея МДҲ миссияларини қайта кўриб чиқиш доирасида Ўзбекистондаги элчихонасини ёпди, деб ёзади Yonhap News Agency.

“Шимолий Корея элчихонасини ёпиш ҳақидаги қарор ўтган ойда қабул қилинган”, - дейилади мақолада.

Мақолада таъкидланишича, Шимолий Кореяга жорий йилнинг январ ойида узоқ масофали ядро ракеталарини синаганлик учун халқаро санкциялар солиниши арафасида.

Ҳозирда Россия КХДР элчихонасини бўлган МДҲ ягона мамлакатдир. Шимолий Корея 1998 йилдаёқ Қозоғистондаги элчихонасини ёпган эди.

“Российская газета”нинг ёзишича, бир йил олдин Шимолий Корея Қозоғистонда яна элчихона очиш ишларини бошлаган эди.

“Барчаси жорий йилнинг мартигача яхши кетаётган эди, кейин эса Қозоғистон ҳукумати фикрини ўзгартирди ва расмий Астана учун КХДР элчихонасиннг пайдо бўлиши мақбул эмаслигини англатди. Натижада шимолий кореяликлар ўз мулкларини сотиб, Қозоғистонни бутунлай тарк этишди”, - дейилади мақолада.

Янгилик билан ўртоқлашиш: