Шомаҳмудовлар оиласига ёдгорлик Тошкент марказига қайтарилди

Дата: 13:08, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Куни кеча пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги” боғида Иккинчи жаҳон уруши йилларида 15 етим болани асраб олган Шомаҳмудовлар оиласига ҳайкал янгидан очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йил апрели охирида ҳайкални кўчириш тўғрисида олий даражада қарор қабул қилинган ва уни пойтахт марказига кўчиришга тайёргарлик бошланган эди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу ёдгорлик 1982 йилда Халқлар дўстлиги“ майдонига ўрнатилган ва Ўзбекистонннинг биринчи президентининг 2008 йилда ёдгорликни Тошкент чеккасига кўчириш ҳақидаги қарори чиқарилганга қадар шу ерда турган эди. Кейинги 9 йил давомида ҳайкал об-ҳаво таъсирида деярли ўз кўринишини йўқотган эди.

Энди у марказий боғлардан бири бўлган “Бобур боғи”га ўрнатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: