Шоссе велоспорти бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ниҳоясига етди

Дата: 13:49, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Шоссе велоспорти бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати ниҳоясига етди. Бу сафар у Тошкент вилояти йўлларида ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақалар 4 босқичдан иборат кўп кунлик велопойгадан иборат бўлиб, унда 25 кмлик вақтга пойга, 108, 124 ва 208 кмлик гуруҳ пойгалари ўтказилди. Мусобақада бутун мамлакатдан келган велоспортчилар қатнашди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон велоспорт федерациясида.
Ғолиблик шоҳсупасига бу йили Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган спортчилар чиқишди. Дмитрий Лозовой (Тошкент) барча 4 босқич якунлари бўйича 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони, Эрнест Османов (Тошкент вилояти) кумуш медаль соҳиби бўлди, Артур Халилов эса (Наманган вилояти) фахрли бронзани қўлга киритди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: