Шу кунларда бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати 0°дан пастга тушиши кутилмоқда

Дата: 10:23, 14-04-2014.

Тошкент. 14 апрель. ЎзТАГ – Шу кунларда бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати 0°дан пастга тушиши кутилмоқда,дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-1° илиқ, кундузи 14-17° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда ер музлаши мумкин. Кундузи 13-18° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмйди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ атрофида, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6°илиқ, баъзи жойларда ер музлаши мумкин. Кундузи 11-16° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, тоғли туманларда ер музлайди. Кундузи 13-18° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: