Шушари поселкасида яшовчи ўзбекистонлик фаррош матбуот билан мулоқот қилишдан қўрқади

Дата: 19:23, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Россиянинг Шушари поселкасида яшовчи, полициячилар паспортини ишдан чиқарган ўзбекистонлик фаррош матбуот билан мулоқот қилишдан қўрқади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

MR7.ru нашри мухбири поселкада яшовчи киши тилидан ушбу воқеани ёзиб олди.

У журналистлар билан исми сир қолиши шартида суҳбатлашди. Чунки у воқеа ошкор бўлгач жабрланганларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан босим ўтказилишидан ҳавфсирамоқда. “Бу ерда улар ҳеч кимга шикоят қила олмайдилар. Улар ташлаб кетилган кишилар ва уларни истаган нарса қилишмоқда”, - деди у.

“Мен бу ўзбекларни анчадан бери биламан. Уларга ёрдам бераман, улар жуда одобли ва хужжатлари жойида”, - дейди MR7.ru ҳамсуҳбати.

“Шушарада янги қурилишлар бор ва полиция вақти вақти билан хужжатларни текшириб туради. Ўзбекларнинг ҳам хужжатлари текширилган. Сержантлардан бири уларни турли машқлар қилишга мажбур қила бошлади. Сўнг пул талаб қилди. Уларнинг беришга пули йўқ. Шунда текширувчилардан бири буни паспортга ёзиб қўйган”, - деди у.

Энди одам ушбу паспорти билан чегарада муаммога дуч келади. Бундан ташқари, ҳамма унинг устидан кулади, деб давом этди у.

Манба хужжатларни Пушкин тумани полицияси текширишини аниқлаштирди. “Лекин нега бундай номаъқул ишларни қилиш керак”?, де савол беради россиялик.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ муниципаль депутат Артемий Галицын сешанба 2017 йил 14 мартда Шушара поселкасида полициячилар ўзбек фаррошнинг паспортига ҳақаротли сўзларни ёзиб, уни ишдан чиқаргани ҳақида маълум қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: