Швед суди Ўзбекистон фуқаросининг сунний-адвокат бериш ҳақидаги талабини рад этди
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Швед суди Стокгольмдаги терактларни содир этганликда гумондор 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловнинг сунний-адвокат бериш ҳақидаги талабини рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
AFP хабарига кўра, ушбу талаб қўлга олинган шахснинг ҳозирги ҳимоячиси Юхан Эрикссон томонидан Стокгольм округ судига йўлланган талабида мавжуд.
Reuters хабарига кўра, Швеция прокуратураси суди Стокгольмдаги терактларни содир этганликда асосий гумондор Раҳмат Оқиловни хибсда сақлаб туришни сўраган.
Мажлис бугун 11 апрелда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Оқилов 1978 йил 14 февралда Самарқандда туғилган. Стокгольм марказидаги хужум натижасида 4 киши ҳалок бўлди. Уларнинг иккитаси Швеция, биттаси Буюкбритания ва биттаси Бельгия фуқароси. Жароҳатланган ўн киши ҳамон касалхонада, уларнинг тўрттаси жиддий жароҳат олган.
7 апрел куни кечқурун ўғирлаб кетилган юк машинаси 60 километр тезликда Стокгольм марказидаги Дроттнинггатан пиёдалар кўчасига чиқиб кетди. Машина бир неча одамни уриб кетиб, кейин Ahlens садо марказига бориб урилган.