Швейцария элчиси Ўзбекистондаги дипмиссиясин якунланмоқда

Дата: 17:58, 27-04-2017.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг ўз дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Штефан Клецлини қабул қилди. Бу ҳақида пайшанба куни ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Суҳбат давомида элчининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олиб борган мамлакатимиздаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди”, - дейилади хабарда.

Вазир Швейцария элчисига икки томон ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшқан шахсий ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди.

Ўз навбатида, Ш.Клецли Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: