Швейцария президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Швейцария президенти Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Швейцария Конфедерацияси Президенти, ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер 2014 йил 21 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюради”, – деб таъкидлашди матубот хизматида.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув белгиланган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Швейцария муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1992 йилдан бери ОБСЕга аъзо. 1994 йилда ОБСЕнинг Венадаги офисида Ўзбекистон ваколатхонаси иш бошлаган.