Швейцария Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Дата: 16:19, 12-03-2019.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Швейцария Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда Швейцариянинг Stadler компанияси вакиллари билан учрашувда муҳокама қилинган. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

“Хусусан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлар ишлаб чиқариш ҳудудини ташкил этиш ,Марказий Осиё минтақалари бўйича экспортни йўлга қўйиш каби қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди”, - дейилади Ўзбекистон темир йўллари ахборот хизмати хабарида.

Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Stadler компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, шунингдек, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. Йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалар ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борганлиги таъкидланади. 

Учрашув сўнгида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: