Швейцария Ўзбекистонга $555 млн қайтаришни тўхтатди – Гулнора Каримованинг адвокати

Дата: 16:57, 04-07-2019.

Тошкент. 4 июль. ЎзТАГ- Швейцария Ўзбекистонга $555 млн қайтаришни тўхтатди, деб маълум қилади Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Швейцария федерал жиноят судида (1 июль) учинчи катта ғалаба. 555 миллион долларни қайтариш дарҳол тўхтатилди. Бу мамлакат мижозимизнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олинишига чек қўйгунга қадар Ўзбекистон билан бошқа ҳамкорлик қилмайди. Унга ҳали-ҳануз босим бор. Каримованинг ҳаёти хавф остида", - деб ёзади у ўзининг Тwitter саҳифасида.

Аввал хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-умумий режимдаги аёллар колониясида жазони ўтаётган маҳкумни сақлаш шароитларини ўрганади.

Эслатиб ўтамиз, Г.Каримованинг қизи Имоннинг сўзларига кўра, давлат фойдасига 1,2 миллиард доллар қайтаргани ва онасининг соғлиғининг ёмонлашгани ҳақида ёзган.

2015 йилда Г.Каримовага нисбатан Швеция, Швейцария ва АҚШ бир миллиард долларга яқин маблағни ўзлаштирганликда айблаб, жиноий иш қўзғатилди.

2017 йил декабрь ойида Г.Каримова Ўзбекистонда қарийб 53 млн долларни молиявий жиҳатдан суиистеъмолликлар учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ шикоят қилинганидан кейин ҳукм 5 йилга туширилди (уй қамоғига). Колонияга у уй қамоғи шартларини бузганлиги учун кўчирилди (интернетдан фойдаланиш, уйдан чиқиб кетиш каби "тўсиқ"ларни бузиш бадалига).

Г. Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-аёллар колониясида жазони ўтамоқда, у ерда уй қамоғидан 2019 йил март ойида кўчирилди.

Сурат манбаи: almaty.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: