“Silk Road Insurance” суғурта компанияси активлари 2013 йилда 10,6% ўсди

Дата: 13:58, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Silk Road Insurance” суғурта компаниясининг узоқ муддатли активлари 2012 йилдаги 3,96 млрд. сўмдан 10,6% ўсиб, 2013 йил якунлари бўйича 4,38 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания молия ҳисоботидаги маълумотларга кўра, 2013 йилда кўрсатилган суғурта хизматларидан келган соф тушум миқдори 2012 йилдаги 1,16 млн сўмга қарши ўлароқ 1,83 млрд сўмни ташкил этган. Бу 2012 йилдаги натижага қараганда 57,7% ўсиш демакдир. Ўтган йили компания 112,3 млн сўм соф фойда олган бўлиб, 2012 йилда бу кўрсаткич 234,77 млн сўмни ташкил этган.
“Silk Road Insurance”нинг ўз маблағлари 2012 йилдаги 4,525 млрд сўмдан 2013 йилга келиб 4,71 млрд сўмгача кўпайди. Суғурта заҳиралари ҳажми эса 2012 йилдаги 875,4 млн сўмдан 2013 якунларига келиб 1,208 млрд сўмга етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: