“Sim Sim” янги россия оператори “Вымпелком” билан биргаликда Россиядан Ўзбекистонга имтиёзли қўнғироқлар таклиф қилади

Дата: 22:23, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – “Sim Sim” янги россия виртуал оператори “Вымпелком” билан биргаликда Россияда меҳнат қилаётган Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлганлар учун алоқа оператори ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия ОАВ маълум қилишларича, янги операторнинг сим карталари Москва ва Москва атрофидаги 4 минг сотув нуқталари, жумладан, вокзал ва аэропортларда сотилади, компания Call-маркази операторлари рус, ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида ишлайдилар.

Бундан ташқари, “Ведомости” газетаси маълумотларига кўра, “Sim Sim” ишга жойлашиш, рухсатномалар олиш, чипталар харид қилиш масалаларида ҳам маслаҳатлар беради. Ҳозирдаёқ “Sim Sim” Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга “Вымпелком”нинг бош ширкати Vimpelcom Ltd холдингига кирувчи операторлар орқали дақиқасига 2,5, 4 ва 3,5 рубллик қўнғироқлар таклиф этмоқда. Бошқа операторлар рақамларига қўнғироқлар 8, 4 ва 11 рубл туради.

Эслатиб ўтамизки, “Sim Sim” Россияда муҳожирларга мўлжалланган ягона MVNO-лойиҳаси эмас. 2015 йилда “МТТ групп” компанияси Aiva Mobile виртуал оператори ишини йўлга қўйган эди. Ушбу ширкат Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган муҳожирларга хизмат кўрсатади (Ўзбекистонда “Coscom” МЧЖ орқали).

Янгилик билан ўртоқлашиш: