Синдзо Абэ Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорчилик билдирди

Дата: 15:26, 06-11-2017.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Японияда бўлиб ўтган умумпарламент сайловида қозонилган ғалаба муносабати билан самимий қутлаб, шошилинч табрик йўллаганингиз учун Сизга чин қалбимдан миннатдорчилик изҳор этишга рухсат бергайсиз. Сайлов мураккаб вазиятда ўтганига қарамасдан, Либерал-демократик партия ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва мен Сиз, Жаноби Олийлари билан ҳамкорликни давом эттиришдан ғоят мамнунман”, - дейилади япон бош вазирининг хабарида.

Шундан кейин Сиз, Жаноби Олийлари билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатларимиз олдида турган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни, жумладан, Шимолий Корея муаммосини барқарорлаштириш йўлида бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидаман, деб қайд этилади хабарда.

“Сизнинг табригингиз ва эзгу тилакларингиз учун яна бир бор самимий миннатдорчилик изҳор қиламан”, - деб таъкидлади Синдзо Абэ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: