Сингапурнинг Indorama Industry компанияси Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга $40 млн сармоя киритиш ниятида
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Сингапурнинг Indorama Industry компанияси Ўзбекистондаги “Индорама Коканд Текстиль” ҚК асосидаги замонавий текстиль ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг тўртинчи босқичи доирасида корхонага $40 млн сармоя киритиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Олдинги уч босқичлар доирасида сингапур томони пахта толасини қайта ишлаш мажмуини ривожлантиришга $90 млн атрофида инвестиция киритди. Бугунда унинг қуввати йилига 20 минг тонна тола ишлаб чиқаришга тенг. Лойиҳа тўртинчи босқичи доирасида йиллик қуввати 12 минг тонна пахталик матолар ишлаб чиқаришга тенг бўлган ишлаб чиқариш мажмуи барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати $50 млнга тенг, уни 2017 йилда ишга тушириш режалаштирилган”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.