Синоптиклар 23-25 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида -7° совуқ бўлишини прогноз қилмоқдалар

Дата: 15:22, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 23-25 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кечалари -7° совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

“23-25 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-2° илиққача пасаяди, баъзи жойларда 2° совуқ бўлиши кутилмоқда, ер музлайди, кундузи 8-10° илиқ; шимолда кечаси 5-7° совуқ, кундузи 5-7° илиқ”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Шунингдек, 22 октябрда республика бўйлаб ёмғир ёғиб ўтиши, 23-25 октябрда эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши ҳам айтиб утилган.

Бундан ташқари, 22-23 октябрда мамлакатнинг тоғли ва тоғолди туманларида сел келиши ҳафви бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: