Синоптиклар чоршанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Синоптиклар чоршанба, 6 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда об-ҳаво вақти вақти билан бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20° иссиқ, кундузи 32-34° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-21° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.