Синоптиклар душанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғишини башорат қилмоқдалар

Дата: 11:46, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Синоптиклар душанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғишини башорат қилмоқдалар, фақат мамлакат шимолий-ғарби ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамонинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамонинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга вақти вақти билан кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 2500 метрдан юқори бўлган ҳудудларда кўчки ҳавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: