Синоптиклар пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда
Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Синоптиклар 29 июн, пайшанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.