Синоптиклар пайшанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ва ҳарорат пасайишини башорат қилишмоқда

Дата: 13:34, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Синоптиклар пайшанба, 3 ноябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ва ҳарорат пасайишини башорат қилишмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 20-22° иссиқ, кундузи 13-15° даражагача илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, шимолда айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18° илиқ, кундузи ҳарорат 5-10° пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларла кучли ёмғир бўлади, кечга бориб айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, баъзи жойларда 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 20-25° илиқ, кундузи ҳарорат 10-15° пасаяди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларла кучли ёмғир бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 20-25° илиқ, кундузи ҳарорат 12-17° пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлмайди, кечга бориб ёмғир ёғади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи ҳарорат 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 10-15° илиқ, кундузи ҳарорат 7-12° пасаяди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: