Синоптиклар сешанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда

Дата: 14:48, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Синоптиклар сешанба, 24 октябр куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда, фақат Тошкент, пойтахт вилоятида ва тоғли туманларда ёмғир ёғиши кутилади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: