Синоптиклар сешанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ва ҳароратнинг пасайишини башорат қилишмоқда

Дата: 13:36, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Синоптиклар сешанба, 18 октябр куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ва ҳароратнинг пасайишини башорат қилишмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан ёмғир ёғади, кечга бориб ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 10-12° иссиқ бўлади, кечга бориб ҳарорат 4-6° пасаяди.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёмғир кечга бориб қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади, кечга бориб баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: