Синоптиклар шанба куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилмоқдалар

Дата: 12:39, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Синоптиклар шанба, 29 октябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилмоқдалар, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 6-11° иссиқ бўлади, Хоразм вилояти бўйича 4-9° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: