Синоптиклар жума куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайишини башорат қилишмоқда

Дата: 17:19, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Синоптиклар жума, 23 июн куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайишини башорат қилишмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25° илиқ, кундузи 36-38° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради,  баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Самарқанд вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондаё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° илиқ, кундузи 37-42° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи жойларида дўл тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин; Наманган вилоятининг баъзи тоғли туманларида дўл тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: