Синоптиклар жума куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида ёмғир ва қор ёғишини прогноз қилишмоқда

Дата: 13:29, 01-11-2018.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Синоптиклар жума, 2 ноябр куни Ўзбекистоннинг бир неча вилоятида ёмғир ва қор ёғишини прогноз қилишмоқда, дея дея хабар қилинаши Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ – 1° илиқ, кундузи 4-6° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ – 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4° совуқ - 1° илиқ, кундузи 3° совуқ – 2° илиқ ўртасида бўлади.

Сурат манбаи: intex-press.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: