Сирдарё туманида ғўзапоядан плиталар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Дата: 18:07, 06-02-2017.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч плиталар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ишлаб чиқариш ҳукуматнинг 2016 йил 22 сентябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта ғўзапоясидан замонавий ёғоч плиталар чиқариш бўйича чоралар тзўғрисида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшималар киритишга доир” қарорига мувофиқ яратилмоқда.

Заводнинг қуввати йилига 30 минг куб метрни ташкил қилади. Янги корхонани 2017 йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳа Fayz МЧЖ ХК томонидан очилмоқда. Лойиҳанинг ялпи қиймати $3,5 млн.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг яна уч вилоятида ғўзапоядан ёғоч плиталар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Уларнинг умумий қиймати $7,3 млн. Бу ерларда жами йилига 50 минг куб. метр маҳсулот чиқарилади. Ҳар уч корхонани 2017 йилнинг ўртинчи чорагида ишга туширилиш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: