Сирдарё ва Жиззах вилоятларида интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида 17 қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Дата: 16:05, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 9-12 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида интеллектуал мулк муҳофазаси соҳасидаги қонунчик талабларига риоя қилиниши бўйича мониторинг амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мониторинг натижасида 17 қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди, жумладан, Сирдарё вилоятида 10 ва Жиззахда 7 ҳолат. Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли ваколатли органларга маълумот берилди”, - дейилади агентлик сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: