Сирдарё вилоятида пахта теримини ташкил этишнинг янги тизими яратилмоқда

Дата: 10:29, 10-09-2019.

Тошкент. 10 сентябрь. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятида пахта теримини ташкил этишнинг янги тизими яратилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқув семинарида Сирдарё вилояти Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокида ўқув семинарида шулар ҳақида сўз юритилди.

"Семинарнинг асосий мақсади пахта йиғим-терими мавсумида ишларни самарали ташкил этиш, ихтиёрий равишда ишга ёлланган теримчилари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалалари юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, ушбу масала юзасидан амалий тавсиялар беришдир", - дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Семинар доирасида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан ташкил этилган экспериментал чодир шаҳарчаси шароитлари ўрганилади.

Сурат манбаи: ivteleradio.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: