Сирдарё вилоятидан мезозой даврига мансуб динозаврнинг яхши сақланган қолдиқлари топилди

Дата: 17:59, 19-06-2015.

Гулистон. 19 июн. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятидан мезозой даврига мансуб динозаврнинг яхши сақланган қолдиқлари топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uz24.uz агентлиги маълумотларига кўра, 12 сонли умутаълим мактабининг география ўқитувчиси Муҳайё Мирзалиеванинг оиласи эски уйини таъмирлаётган бўлган. Қурилиш ишлари давомида уй остидан нотаниш ҳайвоннинг яхши сақланган қолдиқлари топилган. М.Мирзалиева суяклар ҳозирда мавжуд бўлмаган жониворга тегишлилигини тушуниб, қолдиқлар авайлаб олиб, маҳаллий музейга олиб борган.

“Экономическое обозрение” журналининг вилоят ҳокимияти маъмуриятига асосланиб ёзишича, музей ходимлари суякларни енгил таъмирлаб, динозавр қолдиқларини олим Боймирза Уроқовга кўрсатганлар. У эса скелет триасов эраси мезозой даврида яшаган сут эмизувчига тегишлилиги ҳақида хулоса берган.

Яқин орада қолдиқлар археолог олимлар томонидан батафсил ўрганилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: