Сирдарёда компьютерлар ишлаб чиқарилади
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятида компьютерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, дея хабар беради Подробно.уз.
Ҳусусан, “Ўзэлтехсаноат” ассоциацияси электротехника саноатини ривожлантириш дастури доирасида Сингапурнинг “Prescient Systems & Technologies Pte.,Ltd” компанияси билан ҳамкорликда персонал компьютерлар ишлаб чиқаради. Бир неча учрашув ва музокаралар натижасида ана шунга келишилди.
Лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик жараёнида сингапур томони унинг техник иқтисодий асосномаси ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Географик жойлашуви қулайлигидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида жойлаштиришга қарор қилинди.
Айни пайтда томонлар зарур лойиҳаолди тайёргарликларини амалга ошириш, шунингдек, иккитомонлама тегишли хужжатларни имзолашга доир музокаралар олиб бормоқда.