Сирдарёда янги текстиль корхонаси очилди

Дата: 10:47, 08-08-2016.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида тиббий бинтлар, момиқ ва калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган Baxttexfarm янги текстиль корхонаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Корхона йилига 60 млн погон метр турли боғлаш маҳсулотлари, 3 минг тоннадан ортиқ момиқ, 2,6 минг тонна калава ишлаб чиқаради. Бу ерда 500 ортиқ иш жойлари яратилди. Ишчиларнинг 90% ортиғи касб-ҳунар коллежлари битирувчилари. Ҳозирда масулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда. Аммо келаси йилдан бошлаб экспортга ҳам чиқарилади”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Маҳсулот чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида корхона йил охиригача яна бир цехни ишга тушириш ниятида. Ҳозирда хорижий технологик ускуналарни саралаш жараёни кетмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: