Skype ва Viber Ўзбекистонда яна ишлаб кетди

Дата: 18:11, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Skype ва Viber бепул мессенжерлари Ўзбекистонда яна ишлаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугун “Ўзбектелеком” ширкати раҳбари Фарҳод Розиев Тошкентда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018: “Ўзбекистон ICT-тармоғининг бугуни ва келажаги” номли конференцияси доирасида айтиб ўтди.

“Инженерларимиз бир неча кун қаттиқ меҳнат қилишди. Ва ниҳоят, Skype, Viber, WhatsApp ва бошқа овозли иловалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишди. Энди улар ишлайди – фойдаланинг”, - деб таъкидлади Розиев ўз тақдимотида.

Эслатиб ўтамизки, Skype ва Viber дастурлари бир неча йилдан бери номаълум сабабларга кўра Ўзбекистонда ишламас эди.

Сурат манбаи: https://charter97.org/ru/news/2016/3/20/195906/

Янгилик билан ўртоқлашиш: