Словакия делегацияси Ўзбекистонга вазирликлараро маслаҳатлашувларда қатнашиш учун ташриф буюради

Дата: 13:35, 31-10-2016.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 2-4 ноябрда Ўзбекистонга Словак Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва европа ишлари котиби Лукаш Паризек бошлиқ делегация ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташриф дастуридан ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок, Ўзбекистон РеспубликасиТашқи иқтисоий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида иккитомонлама муносабатларнининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиш ҳам ўрин олган”, - деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Словак делегациясининг Самарқанд вилоятига бориши ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: