Словакия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Дата: 12:57, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Словакия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатда ўз  йил дипломатик миссиясини якунлаётган Словакиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иванни қабул қилди”, - дейилади хабарда.

Томонлар суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/sobytiya/24144-mid-uzbekistana-obnarodoval-spiski-pogibshih-i-postradavshih-v-dtp-v-kazahstane.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: