Словакия ва Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 17:17, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда нуфузли словак делегацияси ташрифи доирасида икки мамлакат тадбиркорларининг “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, делегацияга Словак Республикаси ташқи ишлар ва европа ишлари давлат котиби Лукаш Паризек бошчилик қилмоқда.

“Давра суҳбати” доирасида иккитомонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Унинг иштирокчилари Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган словак компаниялари фаолияти билан танишдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари билан батафсил танишдирилди. Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги хусусийлаштириш имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумот бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: