Словакиялик Лукаш Лацко Тошкентдаги челленжер турнири ғолиби бўлди

Дата: 16:06, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Словак Лукаш Лацко Тошкентдаги Челленжер турнири ғолиби бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яккалик бўйича финалда у украиналик теннисчи Сергей Стаховский билан учрашди. Биринчи сет тезда якунланиб, словак ҳисобига ҳал бўлди – 6:2. Иккинчи сетда Стаховский, албатта, вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Саккизинчи сетгача баҳс тенг курашларда кечди. Шундан кейин Лацко вазиятдан фойдаланиб, олдинга чиқиб олди – 5:3. Ўйин сўнгида Лацко яширин матч-болни қўлдан чиқармади – 6:3”, – деб таъкидлашди Теннис федерацияси матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Лацко хорват Анте Павич билан биргаликда жуфтликда биринчиликни қўлга киритди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: