Ўсмирлар ўртасида спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистондан 19 спортчи қатнашади

Дата: 12:47, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Улан-Баторда (Монголия) ўсмирлар ўртасида спорт кураши бўйича Осиё чемпионати бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақаларнинг уч турида иштирок этади. Хусусан, грек-рим кураши бўйича мусобақаларда Ислом Бахромов (50 кг), Собир Қозокбоев (55 кг), Данила Морозов (66 кг), Диёр Шарипов (74 кг), Муҳаммадали Шамсиддинов (84 кг), Улуғбек Алихўжаев (96 кг), Далер Раҳматов (120 кг) қатнашадилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.
Шунингдек, ўзбек спортчилари эркин курашда ҳам медаллар учун курашадилар. Бу турда Ўзбекистон шарафини Зинетдин Тасимов (50 кг), Зокир Мансуров (55 кг), Сирожиддин Хасанов (60 кг), Азамат Ашуров (66 кг), Абдурасул Бахобов (74 кг), Икром Бобомурадовлар (84 кг) ҳимоя қиладилар.
Яна олти спортчи аёллар кураши мусобақаларида иштирок қилади. Булар Зуҳра Отамурадова (44 кг), Зуҳра Мустанова (48 кг), Мумтозабегим Муротбекова (51 кг), Севара Ешмуратова (55 кг), Холбозор Норбоева (63 кг) ва Лобар Қобиловалардир (72 кг).
Мусобақалар 8 июнда тугалланишини эслатиб ўтамиз.

Янгилик билан ўртоқлашиш: