SMS To‘lov ўзбек тўлов тизими ребрендинг ўтказади

Дата: 17:51, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – SMS To‘lov Миллий электрон тўловлар тизими ребрендинг ўтказиб, ўз номини UPAYга (Universal Payment system) ўзгартирмоқчи, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тизим сайтидаги маълумотларга кўра, нафақат тизим номи, балки унинг интернет портали ҳам ўзгариб, фойдаланувчиларга янги имкониятлар таклиф қилади. SMS To‘lovнинг маълум қилишича, янги сервисга ўтиш фойдаланувчилар учун ноқулайликларсиз кечади.

Эслатиб ўтамизки, SMS To‘lov Миллий электрон тўловлар тизими 2004 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тўловлар ҳақида”ги қонунини амалга ошириш доирасида электрон тижорат ривожига кўмаклашиш мақсадларида ташкил қилинган.

SMS-To‘lov тизими мобил алоқа ёки интернет, SMS-хабарлар орқали нақдсиз тўловларни амалга оширишга имкон беради. Ҳозирда аҳоли тизим орқали 30 ошиқ етказиб берувчилар хизматларига ҳақ тўлаши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: