Соғлиқни-сақлаш тизимида янги раҳбарлар тайинланди
Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Соғлиқни-сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирлик матбуот хизматидан хабар қилишларича, Соғлиқни-сақлаш вазирининг қарорига мувофиқ, Аъзам Абдуахатович Ибодуллаев Санитария-эпидемиология бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.
Республика Онкология илмий марказининг янги раҳбари этиб Мирзағолиб Ниғматович Тиллашайхов тайинланди. Илгари у Фтизиатрия ва пульмонология Республика ихтисослашган илмий амалий тиббий маркази бошлиғи бўлиб ишлаган.