Соғлиқни сақлаш вазирлиги 50та Damas AMB замонавий тез ёрдам машиналарини харид қилди

Дата: 15:19, 31-03-2017.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят тиббий муассасаларини таъминлаш учун 50та Damas AMB замонавий тез ёрдам машиналарини харид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Барча автомобиллар зарур тиббий воситалар билан жиҳозланган бўлиб, улар мазкур машиналар ўта зарур бўлган вилоятларга етказилди”, - деб таъкидлашди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилинишни режалаштирилган эди.

Давлат раҳбарининг қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда барча мавжуд ижтимоий хизматларни бирлаштирувчи бутунлай янги тез тиббий ёрдам тизими ишлай бошлайди. Булар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзР. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва “Ўзтрансгаз” акционерлик компанияси билан биргаликда ишловчи ихтисослашган мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизматлари бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: