Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ Ўзбекистоннинг икки вилоятида перинатал хизматлар қийматини баҳолашни ўтказмоқда

Дата: 17:43, 26-10-2017.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ Ўзбекистоннинг икки вилоятида перинатал хизматлар қийматини баҳолашни ўтказмоқда, деб хабар беради ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги медиамаркази.

“Бюджетни режалаштиришни яхшилаш мақсадида, турли хилдаги муассасаларда кўрсатилаётган перинатал хизматлар учун харажатларни ҳисоб-китоб қилинмоқда. Йиғилган маълумотлар асосида, ЮНИCEФ экспертлари умумий ва батафсил харажатлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи ҳисоботни ва кўрсатилаётган перинатал хизматлар сифатини кафолатлашга қаратилган бюджетлашни янада яхшилаш бўйича тавсияларни тақдим қилдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу тадқиқот Ўзбекистонда перинатал хизмат кўрсатишга сарфланадиган амалдаги ва норматив харажатлар бўйича сарф-харажатларни илк маротаба баҳолаш имконини беради. “Норматив харажат муайян йўриқномалар асосида амалга оширилган хизматлар учун харажатларни белгилайди, амалда зарур бўлган хизматлар учун харажатларни ўзида акс эттиради. Бундай таҳлил кенг қамровли маълумотлар тўплаш, ишонарли восита ва методологиялар асосида бажарилади”, - деб қайд этилади хабарда.

“Ушбу баҳолаш шифохоналарни молиялаштириш тизимини ҳар бир жой асосида эмас, балки маълум бир ҳолат учун перинатал парваришлаш тизимига ўтишга туртки бўлса, у ҳолда сифатлироқ ва адолатлироқ хизматлар кўрсатиш таъминланади,” - деб таъкидлади ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Атул Кумар.

У яна “ўзгаритирилган тизим маблағларни энг кўп талаб этилган жойларга йўналтириш имконини яратади, ва шу аснода шифохоналарнинг самарадорлилигини оширишга хизмат қилади”, - деб қўшимча қилди.

“ЮНИCEФ экспертлари ҳисоботнинг молиялаштириш харажатларини ҳисоблаш бơйича якуний натижаларини тақдим этдилар. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги экспертларининг семинар давомида билдирган фикр-мулоҳазаларига асосланган ҳолда ҳисоботнинг якуний вариантини таёрлайдилар”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: