Соғлиқни-сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ветеранларини соғломлаштириш бўйича акцияни бошлади

Дата: 17:40, 16-04-2015.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – 13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги уруш ва меҳнат фронти ветеранларини соғломлаштириш бўйича махсус ижтимоий акцияни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассасадан хабар беришларича, акция доирасида кексалар, уруш ва меҳнат фронти ветеранлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунга уролог, невропатолог, отоларинголог, жарроҳ, кардиолог, ортопед ва травматологлар жалб қилинади.

Бундан ташқари, акция доирасида ветеранлар биринчи ёрдам учун зарур дори-дармонлар солинган тиббий қутичалар, амбулатория шароитида даволаниш учун лозим бўлган дорилар билан бепул таъминланади.

Шу билан бирга, уруш ва меҳнат фронти ветеранларига кўппрофилли ихтисослашган ва илмий-амалий марказлар, клиникалар, илмий-текшириш институтларида даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилади.

Соғлиқни-сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу йил бошидан бери ўтказилаётган иккинчи махсус акциядир. Илк шу каби тадбир жорий йил февралда ўтказилган эди. Тадбир доирасида 84 минг кекса тиббий кўрикдан ўтказилган, унда республика ихтисослашган тиббий марказ ва тиббиёт ОЎМнинг 270 ошиқ етакчи мутахассислари иштирок этган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: