Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли нолга яқинлигини маълум қилди

Дата: 16:38, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) Зика вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли нолга яқинлигини маълум қилди, деб хабар беради Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Ўзбекистон ССВ санитар-эпидемиологик бош бошқармаси бошлиғи Аъзам Ибодуллаевга асосланган ҳолда.

“Бугунги кунда жаҳон оммавий ахборот воситаларида Зика вируси келтириб чиқарадиган касаллик ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бу касаллик бугунги кунда ўттизга яқин мамлакатда қайд этилган. Касаллик вируси 1947 йилда Угандадаги Зика ўрмонида аниқлангани боис шу ном билан аталади. Ушбу вирус ташувчиси бўлган Аэдес туркумига мансуб чивинлар Африка ва Лотин Америкаси ҳудудларидаги ўрмонларда учрайди. Мазкур ҳашаротлар мамлакатимиз табиий иқлим шароитида яшай олмайди. Шу боис бу касалликнинг юртимизда тарқалиши эҳтимоли нолга яқин”, - деб иқтибос келтиради ЎзА Ибодуллаевнинг сўзларидан.

Зика вируси чивинлар чақиши орқали тарқалади. У, айниқса, ҳомиладор аёллар учун хавфли, чунки касаллик инфекцияси чақалоқлар миясини зарарлантиради. Касалланганларнинг 80% атрофидасида унинг аломаллари очиқ бўлмайди, шу сабабли уни аниқлаш жуда қийин. Зика вируси ўчоғи - Осиё ва Африканинг тропик ҳудудлари. Касаллик белгилари юқори ҳарорат, бош оғриғи ва бўғимлардаги оғриқ саналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: