“Соғлом авлод учун” фонди 193 ҳарбий қисмлар ва ўқув муассасаларида акциялар ўтказди
Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – “Соғлом авлод учун” фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари иштирокида Ўзбекистоннинг 193 ҳарбий қисмлар ва ўқув муассасаларида акциялар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фонд маълумотига кўра, акция доирасида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбир 18389 кишини қамраб, бундан 8516 аёллар, 7944 болалар, 1327 эркак ва 602 ўсмирлардир.
Тиббий кўрик доирасида “Соғлом турмуш тарзи ва унинг шаклланиши” мавзусида суҳбат ва маърузалар ўтказилди.
Шунингдек, 10 январда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирда Тошкент Умумқўшин қўмондонлик ўқув юртида “Суғдиёна” оркестри иштирокида офицер ва курсантлар учун концерт ташкил этилди.