“Соғлом авлод учун” ўзбек жамғармаси Туркиядан 10 махсус машиналар олди
Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – “Соғлом авлод учун” ўзбек жамғармасига Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлигининг (ТИКА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 10 дона “Mercedes-Benz” русумидаги мобил клиникалар ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мобиль клиникалар тақдимоти жамғарманинг бош идорасида 7 апрел куни бўлиб ўтди.
Жамғармадан маълум қилишларича, шу куннинг ўзида машиналарни жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Наманган, Хоразм, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳудудий филиаллари тиббий ижтимоий ёрдам бригадаларига топшириш маросими ўтказилган.
Эслатиб ўтамизки, “Соғлом авлод учун” Халқаро ҳайрия жамғармаси 1993 йил апрелда ташкил этилган. Жамғарма фаолияти ўсиб келаётган ёш авлод соғлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун шарт шароитлар яратишга қаратилган.