Собиқ совет ҳудудида иқтеъмол нархларининг энг юқори ўсиши Ўзбекистонда қайд этилди

Дата: 14:27, 19-11-2018.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Собиқ совет ҳудудида иқтеъмол нархларининг энг юқори ўсиши Ўзбекистонда қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Беларусь ахборот компаниясига (БелаПАН) таянган ҳолда.

Нашр томонидан ўтказилган миллий статистика органлари таҳлилига кўра, 2018 йилнинг январ-октябрида Ўзбекистонда 9,5% даражасида инфляция қайд қилинган.

Ундан кейин Украина (7,4%), Тожикистон (4,5%), Беларусь (4,2%) бормоқда. Эстония (4,1%), Қозоғистон (3,7%), Латвия (3,1%), Россия (2,9%), Литва (2,7%), Қирғизистонда инфляция қуйироқ бўлиб, 0,9%га тенг, Грузия (0,4%) ва Озарбайжонда у 0,2% даражасида.

Шу билан бирга Арманистонда нархлар 0,7%, Қирғизистонда 0,9% пасайган.

 

Сурат манбаи: https://uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: