Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Тошкент туманининг ҳокими этиб тайинланди

Дата: 19:05, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосарини лавозимидан озод этди, дея хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3164 сонли фармони билан Ҳотамбек Анварович Шокиров Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, у Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳокими этиб тайинланган.

Тошкент вилоятида қатор туман бошлиқлари ҳам алмашгани хабар қилинмоқда. Хусусан, Ўктам Турсунов Оҳангарон тумани ҳокими, Абдуқаҳҳор Тўхтабоев Янгийўл тумани ҳокими, Абдувахоб Тамикаев Зангиота тумани ҳокими этиб тайинланганлар.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент тумани Ўзбекистон президентининг 20 июлдаги қарорига мувофиқ, Зангиота тумани ҳудудида янгидан ташкил этилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: