Солиқ қўмитаси ўзбекистонлик солиқ тўловчиларни ялпи даромадлар декларациясини топшириш ҳақида огоҳлантидилар

Дата: 10:09, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Жисмоний шахслар 2015 йил 1 апрелдан кечикмаган ҳолда доимий яшаш жойлари бўйича солиқ органларига 2014 йилда олинган ялпи даромадлари ҳақидаги декларацияни тақдим этишлари зарур, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат солиқ қўмитаси маълумотига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189 моддасига мувофиқ, жисмоний шахс-резидентларнинг декларация асосида солиққа тортиладиган даромадларига тўлов манбасида солиққа тортилмаган мулк даромадлари, муаллифик ҳуқуқи шаклидаги даромадлар, моддий фойда шаклидаги даромадлар, икки ва ундан ортиқ манбалардан олинган солиққа тортилувчи даромадлар, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридан олинган даромадлар киради.

Жисмоний шахслар ялпи йиллик даромад ҳақидаги декларацияни шахсан ёки ишончли вакил орқали (қоғоз шаклда ёки электрон шаклда), почта орқали буюртмали хат билан, телекоммуникация алоқаси каналлари орқали, ДСҚ сайтида “Электрон солиқ декларацияси” интерактив хизмати орқали тақдим этишлари мумкин.

“Даромадларни декларация қилишдан бош тортиш, уни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексининг 174 моддаси 3 қисмига мувофиқв жаримага тотилишга сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: