Spark, Nexia ва Matiz Ўзбекистондаги иккиламчи бозорда энг кўп харид қилинаётган автомобиллар бўлди

Дата: 17:02, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ - Spark, Nexia ва Matiz Ўзбекистондаги иккиламчи бозорда энг кўп харид қилинаётган автомобиллар бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

UZ24 нашри OLX интернет-эълонлар сайтига асосланиб берган хабарига кўра, OLX фойдаланишда бўлган модел ва маркалар рейтингини тузишда фойдаланувчилар кўпроқ қайси автомобилларни сотиб олаётгани ҳақидаги 2016 йилнинг январидан май ойигача ёпилган битимлари сони тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган.

Маълум бўлишича, энг оммабоп модел орасида етакчиликни Chevrolet эгаллади. биринчи ўринда Chevrolet Spark, иккинчида Chevrolet Nexia, учинчида – Chevrolet  Matiz.

Фойдаланишда бўлган энг оммабоп маркалар орасида биринчиликни Chevrolet ушлаб турибди. Мазкур маркадаги машиналар 46% ҳолатларда харид қилинган. иккинчи ўринни ВАЗ моделлари эгаллади (19%). Учинчини эса Daewoo маркасидаги машиналар эгаллади (12%).

Енгил автомашиналарни харид қилишда Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси энг фаол бўлган.  Битимларнинг деярли 97% айнан мана шу ерда амалга оширилган. Машиналарни Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари аҳолиси энг кам харид қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: